16:45 | 04.08.24
Фарғонада фуқароларни алдаган «трейдер» ушланди. Жиноятчи 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Фарғонада фуқаронинг пулини ноқонуний тарзда ўзлаштирган «трейдер» аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, гумонланувчи Фарғона вилояти фуқароси А.А. жабрланувчи М.О. билан Тelegram орқали танишган. У жабрланувчига ўзини «трейдер» деб таништириб, оз фурсатда пулларини кўпайтириб беришини айтган. Жиноятчи алдов йўли билан М.О.дан 1 миллион пул маблағларини ўтказиб олган ва ваъдасини бажармасдан пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168 моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Маълумотларга кўра, 168 моддадаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: