18:20 | 24.06.24
Фарғонадаги руҳий касалликлар шифохонасида фуқарони унинг розилигисиз кўрикдан ўтказган шифокорга «ҳайфсан» берилди.
Фарғонада ноқонуний тарзда фуқарони кўрикдан ўтказган шифокор аниқланди. Бу ҳақда Oмбудсман матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро Б.Н. туман ИИБ профилактика инспектори ва маҳалла вакиллари билан ҳамкорликда қонунга зид равишда Қўқон шаҳрида жойлашган вилоят 2-сонли руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
Ҳолат Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилди.
Минтақавий вакил фуқаро Б.Н. билан учрашганда у руҳий касалликлар шифохонасига кўрикдан ўтказиш учун жойлаштирилишида розилик хатига имзо қўймагани, шунга қарамасдан уни шифохонага жойлаштиришгани ва 3 кун давомида кўрикдан ўтказишгани, соғлом бўлганлиги сабабли жавоб бериб юборишганлиги аниқланган.
Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси 2-қисмида психиатрия текшируви текширилаётган шахснинг маълумотларни билган холда текширув ўтказилишига ихтиёрий розилиги мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши талаблари бузилганлиги маълум бўлди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: