17:27 | 05.07.24

                       

Фарғонада ИИБ хонасига мажбуран олиб кирилган фуқаро ҳушини йўқотди

Фарғонада ИИБ хонасига мажбуран олиб кирилган фуқаро ҳушини йўқотди. Вилоят ИИБ ҳолатга расмий муносабат билдирди (видео).

Риштонда ИИБ хонасига олиб кирилган фуқаронинг тутқаноғи тутиб ўзини йўқотган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2024 йилнинг 4 июль куни Риштон туманининг Гумбаз маҳалласида фуқаро Р.М. Cobalt русумли транспорт воситасида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб «Тўхташ таъқиқланади» йўл белгиси таъсир доирасига автомашинани қўймоқчи бўлганда, ИИО ходимлари унга ҳуқуқбузарлигини тушунтирмоқчи бўлишган. Бироқ Р.М. ходимларининг қонуний талабини бажармасдан, ҳақорат қилиб, транспорт воситасини шу ерда турган фуқаролар ва ИИБ ходимлари устига ҳаракатлантирган.

Шундан сўнг ҳуқуқбузарлик содир этаётган шахс зарарсизлантирилиб, мажбурий тарзда ИИО таянч пунктига олиб борилган. Таянч пунктига унинг акаси М.Р. ҳам келиб, бақир-чақир қилиб, ходимларга қаршилик кўрсатган.

Шу пайт Р.М.нинг тутқаноғи тутиб ўзини йўқотган (Фуқаро Р.М.нинг муқаддам автоҳалокат оқибатида орттирилган эпилепция касаллиги бўлган). Фуқарога тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.

Тиббий кўрик жараёнида фуқарога жароҳат етказилган ҳолати аниқланмади.

Ҳозирда фуқаро Р.М. ва акаси М.Р.га нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғирисидаги Кодекснинг 183 (Майда безорилик), 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195 (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) моддалари тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун судга юборилган.

Ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хизмат текшируви тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: