16:48 | 20.08.24

                       

Фарғонада икки маст эркак дўконга кирган эр-хотинни калтаклади

Фарғонада икки маст эркак дўконга кирган эр-хотинни калтаклаб, озиқ-овқат маҳсулотларини улоқтирди (фото).

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати савдо дўконида содир қилинган безорилик ҳолати юзасидан икки нафар шахсга жиноят иши қўзғатилганини айтди.

Маълум бўлишича, 18 август куни Ш.Р. ҳамда М.П.лар биргаликда, маст ҳолда озиқ-овқат дўконига кириб, сотувчи билан келишмовчилик сабабли уни уятли сўзлар билан ҳақорат қилишган.

Дўконга харидор сифатида кирган Х.И. ва унинг турмуш ўртоғи С.И.лар жамоат жойида сўкиниб, шовқин қилмаслик кераклигини айтишганда, Ш.Р. ва М.П.лар Х.И. ҳамда С.И.ларнинг баданини турли жойларига уришиб, тан жароҳати етказишган. Бундан ташқари ўзларининг тартибсизликларини давом эттириб, дўкондаги озиқ-овқат маҳсулотларга зарар етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми «Б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: