13:30 | 23.06.24

                       

Фарғонада криминал авторитет бўлишга уринаётган шахс ушланди

Фарғонада криминал авторитет бўлишга уринаётган шахс ушланди. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғонада жиноят оламида ном чиқаришга ҳаракат қилган 34 ёшли фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган Абдулло Эгамбердиев Қиргули мавзесида қўлга олинди. Маълумотларга кўра, у 1990 йилда туғилган, Қўштепа тумани «Баланд масжид» МФЙ Наврўз кўчаси 14-уйда яшайди.

Ушбу шахс 2022-2023 йиллар давомида «Бахти Ташкентский» қонундаги ўғри мақомини олган Қудратиллоев Бахтиёр ҳамда ”Салимбойвачча” — Салим Абдувалиев билан танишиб, яқин алоқада бўлган ҳамда жиноят оламида етакчиликка интилган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми «а», «б» банди, 28-моддаси орқали 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар, агарда сиз ҳам ушбу шахсдан жабр кўрган бўлсангиз, яқин орадаги ичи ишлар органларига ёки 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингиз сўралади», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: