11:33 | 24.06.24

                       

Фарғонада Lacetti мактаб ўқувчисини уриб юборди

Фарғонада Lacetti мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бола олган оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этган (видео).

Фарғонада ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти Фурқат туманида фуқаро Йўлдошев ўзининг бошқарувида бўлган Lacetti машинасида Мatiz автомашинасининг ўнг томонидан меъёридан юқори тезликда қувиб ўтишни амалга оширмоқчи бўлаётганда, йўл четида ҳаракатланиб кетаётган вояга етмаган Юсуповни уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган.

Ҳали мактаб ўқувчиси бўлган Юсупов олган оғир тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳолат юзасидан юритилган иш Фурқат туман суд ишида кўриб чиқилган.

Суд хулосасига кўра, айбланувчи Йўлдошев Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан айбли деб топилган. У 2 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йилга қамалди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: