8:18 | 20.08.24
Фарғонада МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У электр ҳисоблагич уланиш схемасини ўзгартирган.
Фарғона шаҳрида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб электр энергиясидан фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура Департменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «C-C.» МЧЖ раҳбари М.О. Алишер Навоий кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасига ўрнатилган электр ҳисоблагич муҳрига шикаст етказиб, уланиш схемасига ўзгартириш киритиб, жами 160 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: