7:39 | 25.06.24

                       

Фарғонада қидирувда бўлган ота тунги клубдан топилди

Фарғонада қидирувда бўлган ота тунги клубдан топилди. У 11 йилдан бери алимент тўламаган.

Фарғона шаҳрида алимент тўламай, яшириниб юрган эркак тунги клубдан топилди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Маълум қилинишича, турмуш ўртоғи қарамоғида қолган 1 нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент тўламай, суд қарорида кўрсатилган мажбуриятдан бўйин товлаб, яшириниб юрган А.С. тунги клубдан топилди.

Маълумотларга кўра, ота 2013 йилнинг апрелидан 2024 йилнинг май ойига қадар алимент тўлмаган. Оқибатда, анча қарздорлик тўпланиб қолган. Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган эди. Ички ишлар органлари ходимлари билан олиб борилган тунги тадбир давомида қарздор ота «Мажнунтол» тунги клубидан топилди. Унга нисбатан маъмурий жазо қўлланилиши юзасидан судга ҳужжатлар юбориш чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: