10:39 | 16.08.24

                       

Фарғонада қидирувдаги 48 ёшли эркак ушланди

Андижонда қидирувда бўлган 48 ёшли эркак Фарғонадан топилди (фото).

Фарғона ЙҲХБ матбуот хизмати қидирувдаги жиноятчи ушланганини маълум қилди.

Фото: Фарғона ЙҲХБ матбуот хизмати

Қайд этилишича, 2024 йил 14 август куни А373-«Тошкент-Ўш» халқаро автомобиль йўлида хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан Kia Soul русумли машина тўхтатилиб, планшет қурилмаси ёрдамида ҳайдовчи ҳақидаги маълумотлар текширилганда, ҳайдовчи 1976 йилда туғилган Қ.М.га нисбатан Андижон вилояти Асака тумани ИИБ томонидан Жиноят Кодекснинг 168-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноят содир этганлиги учун қидирув эълон қилинганлиги аниқланган.

Фото: Фарғона ЙҲХБ матбуот хизмати

Қидирувдаги шахс Ички ишлар бўлимига топширилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: