15:30 | 26.08.24

                       

Фарғонада ёш бола кутилмаганда катта йўлга югуриб чиқди

Фарғонада ёш бола кутилмаганда катта йўлга югуриб чиқди. Ҳайдовчининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда (видео).

Ижтимоий тармоқларда 26 август куни бола катта йўлга югуриб чиқиб, машина уриб юборишига бир баҳя қолгани акс этган видео тарқалди.

Маълумотларга кўра, воқеа 25 август куни соат тахминан 12:27 ларда Фарғона вилоятида содир бўлган. Бола тўсатдан йўлга югуриб чиққан. Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси ён томонга кескин бурилиб кетган. Бола йиқилиб, кейин ўрнидан турган ва қочиб кетган.

Lacetti ҳайдовчиси оғир аҳволда касалхонага ётқизилгани айтилмоқда.

Вазият ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан кескин танқид қилинди. Айримлар айб боланинг ота-онасида эканини айтса, бошқалар машина ҳайдовчиси аҳоли яшаш жойида тезликни оширмаслик кераклигини айтган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: