21:57 | 26.06.24

                       

Фарғоналик аёлнинг 10 млн пулини ўғирлаган фуқаро аниқланди

Фарғоналик аёлнинг 10 млн пулини ўғирлаган фуқаро аниқланди. Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзганинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олиб, пул ўмарган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Фарғона вилоятида яшовчи (аёл) У.М. ИИОга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра унинг 10 миллионга яқин пул маблағлари ечиб олинганлигини ва айбдор шахсга қонуний чора кўришни сўраган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилоятида яшовчи Т.А. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, гумонланувчи Т.А., жабрланувчи аёл У.М.га СМС хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг 10 миллионга яқин пулларини ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.А.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а,б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: