13:14 | 29.08.24

                       

«Фестиваллар ўтказиш кўчани асфальт қилишдан муҳимроқ» — вазир

Озодбек Назарбеков фестиваллар ўтказиш кўчани асфальт қилишдан муҳимроқ эканини айтди (видео).

Самарқанд шаҳрида 26−30 август кунлари «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтмоқда.

Тадбир давомида маданият вазири Озодбек Назарбеков «Шарқ тароналари» ва шу каби фестивалларни ўтказишдан қандай мақсад борлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

«Сизлар кўп савол берасизлар бизга: ‘Мақом’ фестивали қиляпсизлар, ‘Бахшичилик’, ‘Ҳунармандлар’ фестиваллари қиляпсизлар, булар керакми, ундан кўра асфальт қилган яхшимасми, деган миллионта ҳар хил фикрлар бор. Лекин ҳозир бу кечирсиз-у, битта кўчани асфальт қилгандан кўра муҳимроқ. Чунки инсон маданиятига таҳдид бостириб келяпти, шунинг учун бунақа фестивалларга 3−5 млрд сўм ишлатиш, менимча, инсон келажагини асраб қолишда жуда муҳим. Маданият вазири сифатида асфальтдан ҳам муҳимроқ, бошқа нарсалардан ҳам ўта муҳим бўлган масала, деб қарайман», — деди Озодбек Назарбеков.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: