10:29 | 09.08.24

                       

«Food City» бозорида қовунлар истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланди

«Food City» деҳқон бозоридаги қовунлар истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланди.

«Food City» деҳқон бозорида 590 кг қовун бракераж қилинди. Бу ҳақда Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, маъсуллар томонидан «Food City» деҳқон бозори ҳудудида ташкил этилган полиз экинлари савдоси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Фото: Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати

Ўрганиш ишлари давомида сотилаётган қовун маҳсулотларида нитрат даражаси белгиланган меъёрдан юқори эканлиги ҳамда органолептик хусусиятлари бузилганлиги аниқланган.

Фото: Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати

Шу сабабли, 590 кг миқдордаги қовун истеъмолга яроқсиз деб топилиб, ўрнатилган тартибда савдодан олдирилиб, бракераж қилинган.