18:06 | 10.06.23 1896

Фуқарога уятли расмлари билан «шантаж» қилган шахс ушланди

Суратларни тарқатмаслик эвазига 6 500 доллар, Apple iPhone 13 Pro ва эркаклар тилла занжири талаб қилинган

Самарқанд шаҳрида яшовчи 36 ёшли З.Н. ИИБга мурожаат қилиб, ижтимоий тармоқда жойлаштирган расмларини номаълум шахс юклаб олиб, уятли расмлари борлигини айтиб пул талаб қилганини маълум қилган. Суриштирувлар натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 35 ёшли Т.У. экани аниқланган.

Т.У. «Одноклассники» ижтимоий тармоғида З.Н. жойлаштирган фотосуратларини монтаж қилиб, уятли кўринишга келтирган ва уларни интернетда тарқатмаслик эвазига 6 500 доллар, Apple iPhone 13 Pro ва эркаклар тилла занжирини талаб қилган.

Ҳолат юзасидан, Т.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунга мувофиқ, Т.У. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 370
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 750
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1095
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 857
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 462
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 949