13:31 | 07.11.24

                       

Фуқаролар сақлаши мумкин бўлмаган ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди

Жисмоний шахслар томонидан ярим эркинликда, сунъий яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳавйонлар рўйхати тасдиқланди.

Вазирлар маҳкамасининг «Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

«Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 43-моддасига кўра, ярим эркин ёки сунъий муҳитда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати ва юридик шахслар томонидан сақлаш қоидалари тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 2025 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахслар томонидан рўйхатдаги ёввойи ҳайвонларни ярим эркин ёки сунъий муҳитда сақлаш тақиқланади. Шунингдек, давлат ва шапито циркларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш ҳамда цирк томошаларида қўллаш мумкин эмаслиги белгиланди.

Рўйхатга, жумладан, ўргимчак, илон, акула, тошбақаларнинг айрим турлари, йўлбарс, шер, тулки, бўри, шимпанзе ва уларнинг баъзи кенжа турлари киритилган. Рўйхатдаги ёввойи ҳайвонлар Экология вазирлигидан рухсатнома олган ҳолда, юридик шахслар томонидан ҳайвонот боғлари ёки питомникларда сақланиши мумкин.

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ёввойи ва заҳарли ҳайвонлар эса махсус питомникларда қонунга мувофиқ сақланади. Ушбу ҳавола орқали ҳайвонларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: