20:12 | 12.06.24

                       

ФВВ ўзбекистонликларни кучли ёғингарчиликдан огоҳлантирди

⚡️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўзбекистонликларни кучли ёғингарчиликдан огоҳлантирди.

Ўзбекистонда 12-13 июнь кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, 2024 йилнинг 12-13 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

«Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз», дейилади хабарда.

Маълумот учун, Фарғона водийси ҳудудлари бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: