12:12 | 12.05.23 4749

Гўбеклитепа Европа мегалитик маданият йўналиши тармоғига қўшилди

1990 йилларда топилган манзилгоҳ дунёда энг кўп муҳокама қилинадиган археологик ёдгорликлардан бири ҳисобланади

Европа мегалитик маданият йўналиши – Европа Кенгашининг маданий тармоқларидан бири бўлиб, у бетакрор табиат ва ўзига хос манзилларни мужассам этган, милоддан аввалги тош мажмуалар – ёдгорликлар, мақбаралар, қадимги жамоалар томонидан иншо этилган зиёратгоҳларни кўриш имконини беради ҳамда қадим ўтмишнинг ғайриоддий изларини ўзида акс эттиради.

Туркия туризм агентлиги

Туркиянинг машҳур тарихий маркази Гўбеклитепа ушбу маданий йўл тармоғига янги иштирокчи сифатида рўйхатга олинди. 1990 йилларда топилган ва қазиш ишлари узлуксиз давом этадиган Гўбеклитепа манзилгоҳи, дунёда энг муҳим ва энг кўп муҳокама қилинадиган археологик ёдгорликлардан бири сифатида ажралиб туради. Чунки у неолит ​​даврига тегишли бўлиб, кулолчилик, металлургия, ёзув, ғилдираклар, қишлоқ хўжалигидан олдинги даврни кўз ўнгимизда жонлантириши билан барчани бирдек ҳайратга солади.

Туркия туризм агентлиги

Гўбеклитепа, Шанлиурфа шаҳар марказидан 20 км шимоли-шарқда жойлашган ҳудудда ёки унинг яқинида ҳеч қандай аҳоли пункти бўлмагани учун ўтроқ ҳаётига доир мавжуд назариялар ва адабиётларни шубҳа остига қўйган ҳақиқатдир. 12.000 йил давомида овчи-йиғувчилар томонидан иншо этилган ҳайкаллар, Т шаклидаги устунлар, рельефлар, тотемлар ва бошқа кўплаб тош ўймакорлиги намуналари мавжуд бўлган турли хоналардан иборат муқаддас марказдир.

Туркия туризм агентлиги
Туркия туризм агентлиги

Сўнгги пайтларда олиб борилган изланишлар нуқтаи назаридан, минтақада худди шу даврга оид ўхшаш манзилгоҳларнинг мавжудлиги ушбу ноёб маданий мероснинг бебаҳо қадриятини янада бойитиши маълум бўлди.