14:44 | 13.09.24

                       

«ГАИ» ходими қидирувдаги жиноятчини ушлади

Тошкентда «ГАИ» ходими қидирувдаги жиноятчини ушлади.

Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

12 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари томонидан Мирзо Улуғбек кўчасида Captiva тўхтатилган. Ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган И.Қ. нинг маълумотлари текширилганда, ушбу фуқаро Жиноят Кодексининг 168-модда (Фирибгарлик) 4-қисмида  назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб қидирувдалиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.Қ. Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: