21:26 | 31.03.24

                       

Газ учун белгиланган энг баланд нархнинг амал қилиш муддати узайтирилди

Вазирлар маҳкамаси қарори билан газ «заправка»ларда газ учун белгиланган энг баланд нархнинг амал қилиш муддати узайтирилди.

Газ «заправка»ларда газ учун белгиланган энг баланд нархнинг амал қилиш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 март куни қабул қилинган 173/6 сонли қарори билан «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати узайтириляпти.

Эндиликда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланмоқда.

Яъни 1 апрелдан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида жузъий ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 3 250 сўм эди).

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: