23:15 | 17.06.24

                       

Германия афғонларни ўз юртига Ўзбекистон орқали юбормоқчи

Германия афғонларни ўз юртига Ўзбекистон орқали юбормоқчи. Делегация Тошкент билан ушбу режани муҳокама қилди.

Германия афғонларни Ўзбекистондан юртига юборишни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, Германия афғонистонлик номзодларни чартер рейслар орқали Тошкентга етказиши мумкин, у ердан Афғонистон фуқаролари Кобулга KamAir хусусий авиакомпанияси самолётларида олиб кетилади. Бу йўналиш Берлин толиблар ҳукумати билан тўғридан тўғри музокаралар олиб бормасдан туриб афғонларни чиқариб юбориш имкониятига эга бўлишини таъминлаш учун ишлаб чиқилган.

Маълумотларга кўра, май ойи охирида Германия делегацияси Тошкентга ташриф буюриб, у ерда Ўзбекистон ҳукумати билан тегишли режани муҳокама қилган.

Тошкентнинг бу учун шарти Германия билан Ўзбекистондан Германияга малакали мутахассислар юборилишини тартибга солувчи миграция шартномасини имзолаш.

«Бундай жиноятчилар Сурия ёки Афғонистондан келган бўлса ҳам, депортация қилиниши керак», — деди Германия канцлери Олаф Шолц.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: