Германия «катта уруш»га тайёр туриши керак – Борис Писториус
Мамлакат мудофаа вазири армия ва жамиятни Европада эҳтимолий урушга тайёрланишга чақирган.
Хорижий нашрларнинг ёзишича, Германия федерал мудофаа вазири Борис Писториус армия ва жамият урушга тайёрланиши кераклигини айтган.
Шунингдек у, Германия миллий хавфсизлиги учун мавжуд таҳдидларнинг муҳимлигини таъкидлаган. Чунки, бу ҳарбийларни ҳушёрликка чақиришга ёрдам беради. Бироқ, вазир айни пайтда армия ва ҳарбий саноатни тезлаштирилган суръатларда модернизация қилишнинг иложи йўқлигини айтган.
Писториуснинг сўзларига кўра, шу йилнинг охиригача мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун ажратилган умумий маблағнинг атиги учдан икки қисмидан фойдаланиш режалаштирилган. Аммо, қурол ишлаб чиқариш ва уларни қўшинларга етказиб бериш бироз вақт талаб этади. Вазиятни бир ярим йил давомида тузатишнинг эса иложи йўқ. Чунки, охирги 30 йил давомида Германия армиянинг жанговар қобилиятини ошириш ва ҳарбий саноатни модернизация қилишга етарлича эътибор бермаган.
Маълумот учун, 2022 йилнинг бошида Германияда махсус мудофаа фонди ташкил этилди. Унинг яратилишига Россия махсус ҳарбий операциясининг бошланиши сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Украинага қурол етказиб беришни рад этганлиги ҳақда хабар берилганди.