12:41 | 17.04.23 648

Гидрометеорология техникумида Халқаро экологик билимлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Унда да табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик муаммолар ва бошқа долзарб мавзуларга эътибор қаратилган

Тошкентдаги Гидрометеорология техникумида 15 апрел — Халқаро экологик билимлар кунига бағишланган «Экологик таълим — экологик барқарорлик омили» мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Табиат ресурслари вазирлиги ва Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилган тадбирда табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик муаммолар ва бошқа долзарб мавзуларга эътибор қаратилди.

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги

Хусусан, техника фанлари доктори Фурқат Эркабоев «Сув ресурслари ва улардан оқилона фойдаланиш» мавзусига бағишланган маърузасида сувни ортиқча исроф қилмаслик борасида алоҳида тўхталди.

Маълумотларга кўра, дунёдаги чучук сувларнинг 70-90 фоизи ривожланаётган давлатларда экин майдонларини суғориш учун сарфланади. Ҳар бир киши бир кунда 50 литр атрофида сув истеъмол қилади.

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги

Маълумот учун, дунё бўйича ҳосил бўлаётган оқова сувларнинг 70-80 фоиздан ортиқ қисми қайта ишланмайди (тозаланмайди).
Дунёда 1,9 миллиардга яқин аҳоли ифлосланган сувни истеъмол қилиш оқибатида вабо, учбуруғ, тиф ва полиомиелит каби касалликлар билан хасталанади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва UNICEF маълумотларига кўра, 2021 йилда 1 миллионга яқин инсон ифлосланган сув истеъмолидан келиб чиққан касалликлар сабабли вафот этган.

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги

Ўзбекистонда ҳудудида ерости сувлари захиралари, асосан, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида бор. Бухоро ва Навоий вилоятларида ўртача сув захиралари бўлса, Қорақалпоғистон ва Хоразмда чучук сув деярли мавжуд эмас.

Таҳлилларга кўра, 2025 йилга бориб ер юзидаги давлатларнинг ярмидан кўпида сув тақчиллиги юзага келади. 2050 йилга бориб эса дунё мамлакатларининг тўртдан уч қисмида сув тақчиллиги кузатилиши тахмин қилинмоқда.

Тадбирда шу ва бошқа муаммоларга эътибор қаратилди. Айниқса, Орол денгизи энг долзарб масалалардан бири эканлиги қайд этилди. Шу билан бирга, муаммоларнинг самарали ечими инсонларда экологик билимларни янада ошириш эканлиги таъкидланди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1175
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 529
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 809
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 831
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1499
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 685