18:20 | 21.10.23 2087

Грузия эҳтимолий ядро урушига тайёрланишни бошлади

Грузия ДХХ раиси мамлакатга тўғридан-тўғри ядровий зарба берилганда бошпаналар ёрдам бермаслигини тан олган.

Грузия ҳукумати минтақада эҳтимолий ядро уруши бошланишига тайёргарлик дастурини эълон қилди. Бу ҳақда Грузия Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Григол Лилуашвили парламентдаги ёпиқ эшитувлардан сўнг журналистларга маълум қилди.

«Ҳозирги муаммолар минтақада ядро қуролидан фойдаланишни истисно этмайди, шунинг учун биз эҳтиёткор ва оқилона сиёсат юритишимиз керак», дейди у Россия ва Грузия ўртасидаги муносабатлар ҳамда Яқин Шарқдаги вазиятга ишора қилиб.

Унинг сўзларига кўра, Грузия ҳукумати ядро уруши бошланган тақдирда махсус режа бўйича ҳаракат қилади. Мазкур режа бўйича ҳар бир бўлим учун алоҳида сценарий ҳамда ҳаракатлар рўйхати тузиб чиқилган. Хусусан, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ядро уруши пайтида аҳоли ўртасида тақсимланадиган дорилар рўйхатини ҳам аллақачон тузган ва жабрланганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш алгоритмини ҳам белгилаб қўйган.

Лилуашвили Грузия яқинда бошдан кечирган COVID-19 пандемияси даврида бундай ишда катта тажриба тўплаганини таъкидлаган. Шу билан бирга, у Грузияга тўғридан-тўғри ядровий зарба берилган тақдирда бошпаналар ёрдам бермаслигини тан олган ҳамда шунинг учун ҳам мамлакат ҳам ички, ҳам ташқи томонлама мўътадил ва прагматик сиёсат олиб бориши зарурлигини айтган.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 201
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 369
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 400
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 213
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 449
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 322