9:29 | 11.11.24

                       

Ҳафтанинг илк кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Ўзбекистонда ҳафтанинг бошида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди.

«Ўзгидромет» 11-13 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси +0…+5, кундузи +10…+15, 12 ноябрда кечаси +0…+5, кундузи +7…+12, 13 ноябрда кечаси +0…+5, баъзи жойларда -2, кундузи +5…+10 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди 13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси +0…+5, кундузи +10…+15, 12 ноябрда кечаси +2…+7, кундузи +10…+15, 13 ноябрда кечаси +2…+7, кундузи +7…+12 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди 13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси +0…+5, кундузи +10…+15, 12 ноябрда кечаси +2…+7, кундузи +10…+15, 13 ноябрда кечаси +2…+7, кундузи +10…+15 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди 13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси +2…+7, кундузи +12…+17, 12 ноябрда кечаси +4…+9, кундузи +14…+19, 13 ноябрда кечаси +4…+9, кундузи +12…+17 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди 13 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 ноябрда кечаси +0…+5, кундузи +10…+15, 12 ноябрда кечаси +2…+7, кундузи +10…+15, 13 ноябрда кечаси +2…+7, кундузи +7…+12 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди 13 ноябрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-12 ноябрда кечаси -2…+3, кундузи +3…+8, 13 ноябрда кечаси ва кундузи -2…+3 даража бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: