17:13 | 31.08.24

                       

«Халқ назорати» порталига қанча мурожаат келиб тушгани айтилди

«Халқ назорати» порталига йил бошидан буён қанча мурожаат келиб тушгани айтилди.

30 август ҳолатига кўра «Халқ назорати» портали орқали йил бошидан буён қилинган мурожаатлар сони 45 679 тани ташкил қилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.

Жумладан жорий ҳафтада портал орқали 2005 та мурожаат келиб тушди.

Ушбу ҳафтада ободонлаштириш ишлари юзасидан қилинган мурожаатлар сони ортиб, жамоат транспорти юзасидан қилинган мурожаатлар сони камайган.

Энг кўп мурожаатлар Юнусобод тумани, энг кам мурожаатлар эса Бектемир тумани аҳолисидан келиб тушган.

Айни дамда кўриб чиқилаётган мурожаатлар сони — 1153 та.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: