11:45 | 05.08.24
Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда маркаланмаган тамаки маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб кираётган шахс ушланди.
Халқаро аэропортда акциз маркаси билан маркаланмаган маҳсулотларни чегара-божхона постидан олиб ўтаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Тошкент-АЭРО» ИБК ахборот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.
Қайд этилишича, 1 август куни тахминан 03:20 ларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонилан «Пекин-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келаётган хориж фуқаросига тегишли йўл сумкалари божхона кўригидан ўтказилган. Унга кўра божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган жами 410 дона қутида Ўзбекистон акциз маркаси билан маркаланмаган тахминан қиймати 41 миллион сўм бўлган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: