9:40 | 10.08.24

                       

Халқаро аэропортда ноқонуний 40 та Iphone’ни олиб ўтаётган шахс ушланди

Тошкент халқаро аэропортида ўзбекистонлик 40 та Iphone ҳамда тиллаларни яшириб ўтишга уринди. Товарларнинг умумий қиймати 605 миллион сўмни ташкил этади.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ўзбекистонликнинг чамадонида ноқонуний телефон ва тиллалар борлиги аниқланди. Бу ҳақда «Тошкент-АЭРО» матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 7 август куни чегара-божхона пости ходимлари томонидан «Дубай-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган ўзбекистонлик чамадони тегишли тартибда текширилган.

Фото: Тошкент-АЭРО.

Юклар ичида божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган жами 40 дона ўз ишлаб чиқариш қадоғига ва аксессуарларига эга бўлган янги Iphone 15 pro max, Iphone 15 pro, Iphone 15 plus ҳамда Iphone 11 телефон, шунингдек, 171.57 грамм сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари аниқланган. Уларнинг қиймати салкам 605 миллион сўмни ташкил қилади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: