16:22 | 25.06.24

                       

«Hamster Kombat» ўйини қонунийми?

«Hamster Kombat» ўйини қонунийми? Сўнгги вақтларда ўзбекистонликлар орасида кенг тарқалган ўйин ҳақидаги барча саволларга жавоб берилди.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги «Hamster Kombat» ўйини билан боғлиқ саволларга жавоб берди.

«Hamster Kombat» – Play-to-earn тоифасидаги ўйинми?

Play-to-earn – ўйин орқали реал пул ёки бошқа қимматли мукофотларни олиш мумкин ўйин тури. «Hamster Kombat» ўйини мазкур тоифадаги ўйинлар қаторига кирмайди, чунки ўйинда тўпланган тангалар (ҳисоб бирликлари) утилитар крипто-активлардан фарқли ўлароқ, таъминланмаган ва реал фойда келтирмайди.

«Hamster Kombat» ўйинида тўпланган хисоб бирликлари крипто-актив саналадими?

Ўзбекистон қонунчилигига кўра крипто-актив бу – маълумотларнинг тақсимланган реестри (блокчейн) даги рақамли ёзувлар йиғиндиси бўлган, қиймати ва эгасига эга мулкий ҳуқуқ. «Hamster Kombat» ўйинида тўпланган хисоб бирликлари юқоридаги таърифга мос келмайди ва блокчейнга эга эмас. Шунга кўра, мазкур бирликлар крипто-актив эмас.

Бироқ, келажакда «Hamster Kombat» даги тангалар блокчейнга ўтиши ва шу билан крипто-активга айланиши мумкинлиги инкор этилмайди. Кейинчалик, крипто-активни тарқатиш мақсадида у крипто-платформаларда листингдан ўтказилиши мумкин. Бироқ, бундай крипто-активлар акс ҳолларда фойдали функционалликнинг йўқлиги сабабли рўйхатга олинганидан кейин қисқа вақт ичида қадрсизланади.

«Hamster Kombat» ўйинида тўпланган хисоб бирликларини улар крипто-платформаларда рўйхатга олинганидан кейин харид қилиш ёки сотиш қонуний бўладими?

«Hamster Kombat» ўйинида тўпланган хисоб бирликлари крипто-актив деб тан олинса, уларни фақат крипто-активлар айланмаси соҳасидаги миллий хизмат кўрсатувчи провайдерлар орқали харид қилиш ёки сотиш мумкин бўлади. Бунда улар крипто-биржа котировкалаш варағи ёки крипто-дўконнинг савдо саватига киритилган бўлиши зарур.

«Hamster Kombat» ўйинининг Ўзбекистондаги фаолияти Агентлик томонидан тартибга солинадиган соҳаларга кирадими?

«Hamster Kombat» ўйинининг хисоб бирликлари блокчейнга эга бўлмагунича, уларнинг айланмасини тартибга солиш Агентлик ваколатига кирмайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: