9:24 | 09.08.24

                       

Ҳасанбой Дўстматов иккинчи марта Олимпиада чемпиони бўлди

Ҳасанбой Дўстматов иккинчи марта Олимпиада чемпиони бўлди. Ўзбекистон медаллар жамғармаси бўйича 18 ўринга кўтарилди.

Ўзбекистон делегацияси Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида учинчи олтин медалини қўлга киритди.

Боксда -51 кг вазнда Ҳасанбой Дўстматов франциялик Билол Беннамага қарши жанг қилди ва ғолиб бўлди. У Париж Олимпиадаси чемпиони.

Медаллар жамғармаси бўйича Ўзбекистон 18 ўринга чиқди. Ҳозирда Ўзбекистон Марказий Осиё бўйича 1 ўринни эгалламоқда.

Аввалроқ, Улуғбек Рашитов Олимпиада чемпиони бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: