10:52 | 24.06.24

                       

Ҳаж зиёрати пайтида вафот этганлар сони қарийб 1 ярим мингга етди

Саудия Арабистонида ҳаж зиёрати пайтида вафот этганлар сони қарийб 1 ярим минг нафарга етди. Марҳумларнинг 83 фоизи ноқонуний зиёратчилар бўлгани айтилди (фото).

Саудия Арабистонида ҳаж зиёрати пайтида вафот этганлар сони 1301 нафарга етди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.

Фото: Getty images

Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазири якшанба куни вафот этганлар бўйича янги статистикани эълон қилди. Статистикага кўра, зиёратчиларнинг ўлимига жазирама иссиқ, саломатликдаги муаммолар ва бошқа омиллар сабаб бўлган.

Фото: CNN

Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳд ал-Жалажел давлат телевидениесига ҳолат юзасидан шахсан интервью берган. Вазир марҳумларнинг 83 фоизи керакли рухсатномаларсиз сафарга чиққан зиёратчилар бўлганлигини билдирган.

Фото: NPR
«Зиёратчилар кучли қуёш ҳарорати остида узоқ масофаларни босиб ўтишган. Оқибатда уларда саломатлик билан боғлиқ муаммолар юзага кела бошлаган. Марҳумларнинг шахси аниқлаштирилган. Улар Макка шаҳрида ҳурмат билан дафн этилган ва эҳтиром кўрсатилган», — дейди вазир.
Фото: Getty images

Қироллик соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирга қадар зиёратчиларга 1,3 миллионга яқин профилактик хизматлар кўрсатганини хабар берган. Шунингдек, 465 000 дан ортиқ зиёратчига даволаш хизматларини тақдим этилган. Уларнинг 141 минг нафари ҳаж зиёрати учун рухсатномаси бўлмаган шахслар бўлган.

Фото: NBC News

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: