12:12 | 26.03.23 218

«Ҳеч ким Конституциядан ташқари қайсидир ҳужжатни рўкач қила олмаслиги керак» — Бекзод Наримонов

Мутахассисга кўра, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 15-моддасида асосий қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилиши белгиланиши давлат ҳар бир инсон, халқ учун хизмат қилиши зарурлигини англатади

Бугунги кунда қонун ости ҳужжатлари ниҳоятда кўпайиб кетди. Баъзида уларнинг айримлари бир-бирига зид бўлиб қолишига ҳам гувоҳ бўламиз. Мазкур ҳолат инсон ҳуқуқларини таъминланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Конституция ва қонунларнинг устунлиги амалда таъминлансагина, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўлиқ кафолатланишига эришишимиз мумкин.

Соддароқ айтганда, Конституцияни яхшилаб ўргансак, ундаги нормалар ва ҳуқуқ-мажбуриятларни билсак, шуни ўзи манфаатларни ҳимоя қилиш учун етарли бўлади. Ҳеч ким Конституциядан ташқари қайсидир ҳужжатни рўкач қила олмаслиги керак.

Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 15-моддасида Конституция олий юридик кучга эга эканлиги ҳамда унинг тўғридан-тўғри амал қилиши белгиланиши давлат ҳар бир инсон, халқ учун хизмат қилиши зарурлигини англатади.

Яъни, судлар ва давлат органлари, мансабдор шахслар муҳим қарорлар қабул қилишда халқ иродаси маҳсули бўлган Конституцияга таяниши мажбурий ҳисобланади.

Масалан, Конституцияда сизга муайян ҳуқуқ ва эркинлик белгиланган бўлса, ундан фойдаланишда давлат органи томонидан турли баҳоналар ўйлаб топиш орқали сизни овора қилишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларининг Конституцияга зид келмаслиги қатъий таъминланади. Илгари Конституцияда ёзилган қоидани тушуниш учун бошқа қонунларни ўқишга мажбур бўлган бўлсак, эндиликда қонун-қоидалар тўғридан-тўғри Конституциянинг ўзида белгиланмоқда.

Мисол учун, фуқаролар Ўзбекистон ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи Конституцияда белгиланган бўлиб, мазкур ҳуқуқдан бирор-бир мансабдор шахснинг буйруғи ёки топшириғини рўкач қилиб чеклашга йўл қўйилмайди. Шу билан бирга, мазкур нормани турар жой дахлсизлиги ҳуқуқига нисбатан ҳам қўллаш мумкин. Сизнинг мазкур ҳуқуқингиз Конституцияда белгиланганлиги сабабли сиз ундан тўғридан тўғри фойдаланасиз.

Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси қабул қилган халқаро шартномалар ҳамда умумэътироф этилган қоидаларга зид бўлмаслиги қоида этиб белгиланмоқда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунлари унинг халқаро шартномасига зид бўлган тақдирда устунлик Конституция лойиҳаси билан халқаро шартномага берилмоқда.

Ўзбекистон ратификация қилган кўплаб халқаро ҳужжатларда кўрсатилган нормаларни бажариш Ўзбекистон учун мажбурийдир. Миллий қонунчиликдаги қайсидир норма халқаро ҳужжатга мос келмаса, халқаро шартнома қоидаларига амал қилинади. Ушбу норма Ўзбекистон ратификация қилмаган ҳужжатларга тааллуқли эмас. Конституцияда айни жиҳат мустаҳкамланмоқда.

Бекзод Наримонов,
Тошкент давлат юридик университети бўлим бошлиғи


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 187
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 429
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 987
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1108
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1434
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1147