18:06 | 11.06.23 1208

Херсондаги Леве Солонци қишлоғи аҳолисини зудлик билан эвакуация қилиш зарур — Кўнгилли қутқарувчилар

Ёрдамга муҳтож одамлар ҳақидаги маълумотлар бир неча кун олдин Фавқулодда вазиятлар вазирлигига етказилган

Кўнгилли қутқарувчилар ва жабрланганларнинг қариндошлари бутунлай сув остида қолган Херсон вилояти Олешкова туманидаги Леве Солонци қишлоғи аҳолисини зудлик билан эвакуация қилиш зарурлигини билдирмоқда. Бу ҳудуд Россия томонидан босиб олинган ҳудуд ҳисобланади.

The Insider

Кўнгиллиларнинг маълум қилишича, одамлар бир кундан кўпроқ вақт давомида оғир аҳволда қолган. Улар ёрдам кутиш чоғида томларга чиқиб олишмоқда. Қурбонлар ҳақида хабарлар бор.

Ёрдамга муҳтож одамлар ҳақидаги маълумотлар бир неча кун олдин Фавқулодда вазиятлар вазирлигига етказилган. Кўнгиллилар бир кун аввал яна сўров юборишган, бироқ ҳозирча ҳокимият томонидан ҳудудга қутқарувчилар юборилгани ҳақида тасдиқланган маълумот йўқ.

9 июн куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Леве Солонцига кетгани ҳақида хабарлар тарқади. Аммо бу маълумот ҳозирча тасдиқланмади.

Кўнгиллилар у ерда ҳарбий амалиётлар кетаётганлиги сабаб бора олмаётганларини маълум қилган. Улар одамлар бугун ташқарига чиқарилмаса, ҳалок бўлишларидан хавотирда.

8 июн куни кўнгиллилар Олешки шаҳридаги Нижная кўчасида сув тошқини пайтида ҳалок бўлган 30 дан ортиқ одам ҳақида маълумот беришди. Уларнинг сўзларига кўра, россиялик қутқарувчилар аҳолининг ҳужжатларини текширган, Украина паспортини тақдим этганларга ёрдам бермаган. Ўз қайиқларида шаҳарга киришга уринган кўнгиллиларга тўсқинлик қилинган ва қайиқларни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилларига бериш буюрилган.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 196
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 431
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 987
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1108
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1434
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1157