20:12 | 17.06.24
Ҳиндистонда поездлар тўқнашиб кетди. Оқибатда, 15 нафар йўловчи вафот этган, 60 киши оғир тан жароҳати олган.
Ҳиндистонда икки поезднинг тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди.
Маълум қилинишича, 17 июнь эрталаб Деҳлида юк поезди машинисти тўхташ ишорасини ўтказиб юборган ва иккинчи поездга бориб урилган. Тўқнашув натижасида бир қанча йўловчи вагонлар рельсдан чиқиб кетган.
Маълумотларга кўра, юк поезди машинисти ва машинист ёрдамчиси ҳалок бўлган. 60 нафар киши тан жароҳати олган. Тўқнашув жойига борганини қайд этган Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму, Ғарбий Бенгалия бош вазири Мамата Баннержи ва мамлакат темир йўл вазири Ашвини Ваишнав ушбу ҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: