8:18 | 12.06.24

                       

«Ҳисорак» сув омбори ҳақида ёлғон хабар тарқатган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

«Қонунни билмаслик жазодан озод этмайди». «Ҳисорак» сув омбори ҳақида ёлғон хабар тарқатган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ижтимоий тармоқларда «Ҳисорак» сув омбори билан боғлиқ ҳолат ҳақида ёлғон хабарлар тарқатган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Қашқадарё ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 10 июнь куни Шаҳрисабз туманидаги «Ҳисорак» сув омбори ҳақида интернет ижтимоий тармоғида баъзи фуқаролар ёлғон ахборот тарқатиб, одамларнинг тинчини бузиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилишига сабабчи бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз туманида яшовчи Д.У., Н.А. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 прим 6-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Интернет ижтимоий тармоғида тарқалган сохта ёлғон хабарларга ишонмасликларини ва расмий ижтимомий тармоқларда масъуллар томонидан берилган маълумотларга эътибор қаратишларини сўраб қоламиз. Қонунни билмаслик жазодан озод этмайди», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: