17:00 | 10.08.24

                       

Хитойда ўликхонадан жасадлар ўғирлаб кетилгани аниқланди

Хитойда ўликхонадан 4 мингдан ортиқ жасадлар ўғирлаб кетилган. Мурдаларнинг суякларидан тиш учун трансплантатлар ишлаб чиқаришда фойдаланилган.

Хитойдаги жиноий гуруҳ аъзолари ўликхонадан 4 мингдан ортиқ жасадни ўғирлагани аниқланди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Хабар қилинишича,  Shanxi Aorui Biomaterials компанияси Сичуан ва Шандун провинциялари, шунингдек, Гуанси-Чжуан автоном туманидан мурдалар нинг тана қисмларини ноқонуний сотиб олиб, мурдаларнинг суякларидан тиш учун трансплантатлар ишлаб чиқаришда фойдаланилган. Компания мазкур тиш трансплантатлари сотувидан 380 миллион юан (тахминан 53 миллион доллар) даромад олгани аниқланган.

Полиция томонидан 18 тоннадан ортиқ суяклар ва 34 мингдан ортиқ ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар мусодара қилинган. Shanxi Aorui Biomaterials бош директори Юннан, Гуйчжоу ва Сичуан провинциялари ҳамда Чонгсин шаҳридаги крематориялардан 4 мингдан ортиқ одам жасади ўғирланганини тан олди.

Шунингдек, South China Morning Post нашрининг хабар беришича, тергов давомида 75 нафар гумондор қўлга олинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: