20:21 | 05.08.24

                       

Хитойдан Ўзбекистонга юклар поезд орқали рекорд даражада тез етказилди

Хитойдан Ўзбекистонга юклар поезд орқали рекорд даражада тез — 5 кун ичида етказилди.

Хитойдан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга йўл олган контейнер поезди 5 кун ичида рекорд даражадаги 4486 км масофани босиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.

Қайд қилинишича, юк поезди Сиан портидаги Қозоғистон-Хитой терминалидан жўнатилган. Поездга KTZE Khorgos Gateway қуруқлик портида контейнерлар қайта юкланган ва Қозоғистон темир йўллари тармоғи бўйлаб Сариағаш чегара станциясигача, сўнгра охирги нуқта – Марказий Осиёдаги йирик транспорт узелига айланган Тошкент станциясига етказилган.

Компания юк ташишнинг қисқа муддатда амалга оширилишини Хитой, Қозоғистон ва Ўзбекистон темир йўл маъмуриятларининг ўзаро ҳамкорлиги туфайли таъминланаётганини таъкидлади. Технологик жараёнларни реконструкция қилиш ва такомиллаштириш ҳисобига Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги асосий юк оқими ўтадиган Сариағаш давлатлараро туташ станциясининг қуввати 50 фоизга оширилган.

Таъкидланишича, 2023 йилда мамлакатлар ўртасидаги юк ташиш ҳажми 31 миллион тоннадан ортиқни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 17,2 фоизга ўсган.

2024 йил апрел ойида Хива шаҳрида Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари ўртасида Хитой-Қозоғистон-Ўзбекистон йўналиши бўйича юк ташишни ташкил этиш ва Трансафғон йўналишини ривожлантириш бўйича эришилган келишувлар доирасида юкларни тез етказиб бериш хизмати ташкил этилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: