11:30 | 16.08.24
Ҳокимнинг жияни йўл четидаги қизни уриб юборгани айтилаётган хабарга изоҳ берилди (видео).
Қашқадарё ИИБ матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда «Туман хокимининг жияни йўл четидаги қизни машинада уриб кетгани айтилмоқда» номли сарвлаҳада тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 15 август куни тахминан соат 22:50ларда Миришкор туманида яшовчи фуқаро Ғ.И. бошқарувида бўлган Jentra русумли автомашинасида «Қарши-Бешкент-Касби-Миришкор» йўлидан ҳаракатланиб келиб, Қарши тумани жойлашган «Авто Роом» автосалон рўпарасида йўлнинг чап томонидан ўнг томонига пиёда ҳаракатланиб ўтаётган М.А.ва М.О.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Оқибатда, М.А ҳамда М.О.лар тан жароҳати олиб шифохонага тушган.
Қарши туман ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқлада тарқалган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.
«Уриб юборилган қизалоқнинг онаси томонидан эълон қилинган видеолавҳа кучли стрессда тарқатилганлиги маълум бўлди. Туман ҳокимининг ўринбосари фуқаро билан суҳбатлашганда туман ҳокими томонидан кўрсатилган ёрдам фуқаро томонидан нотўғри талқин қилинганлиги ва шу боис ҳам ижтимоий тармоқларда туман ҳокими жияни талқини берилганлиги маълум бўлди», — дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: