18:26 | 15.08.24
Истанбул бош консулхонаси холаси билан Туркияга бориб, адашиб қолган йигитнинг яқинларини топишда ёрдам сўради.
Истанбул халқаро аэропортида 14 август куни холаси Назарова Ҳушнуда билан келган 11 ёшлик Азизбек Фирдавсов адашиб қолди. Бу ҳақда Бош консулхона ахборот хизмати маълум қилди.
«Азизбекни яқин қариндошлари Бош консулхонанинг +902123232037 ёки узбекcонсул@yahoo.com электрон почтаси орқали алоқага чиқишларини илтимос қиламиз», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: