13:50 | 19.08.24

                       

Хонасига ташлаб кетилган пулни олмаган мансабдор рағбатлантирилди

Тошкент вилоятида хонасига ташлаб кетилган 5 минг доллар пулни олмаган мансабдор рағбатлантирилди.

Тошкент вилоятида Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғининг хизмат хонасига 5000 АҚШ доллари ташлаб кетилгани ҳақида хабар берилганди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 август куни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғининг хизмат хонасида номаълум шахс томонидан файл папка қолдириб кетилган. Холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ичида 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи борлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича зудлик билан вилоят бошқарма бошлиғи ва бошқа масъул ходимлар гувоҳлигида далолатнома расмийлаштирилган ҳамда хизмат текшируви ўтказиш бўйича зарур ишлар амалга оширилган.

Тошкент вилояти Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи Назокат Уразова ҳалоллиги учун вазирнинг тегишли буйруғи асосида лавозим маошининг 3 баробари миқдорида моддий рағбатлантирилган.

Маълумот ўрнида, Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига кўра, пора олиш-бериш билан боғлиқ ҳаракатлар жиноят ҳисобланиб, ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: