22:50 | 14.08.24

                       

Хоразмда 27 ёшли аёл бедарак йўқолди

Хоразмда 27 ёшли аёл бедарак йўқолди. У уйидан номаълум тарафга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Хоразмда 27 ёшли аёлга нисбатан қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Янгибозор тумани Ифтихор маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган, Ўразбоева Маҳбуба Азимбой қизи жорий йилнинг 27 июль куни соат 09:00 ларда яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги сабабли қидирилмоқда.

Шу куни унинг эгнида оқ-сариқ чизиқли аёллар кўйлаги, оёғида аёллар туфлиси, қўлида кийимлар солинган аёллар сумкаси бўлган.

М.Ўразбаеванинг белгилари: бўйи 160-165 см, сочи, қоши ва кўзлари қора, ўнг қулоғида ортиқчаси бор.

«М.Ўразбаевани хозирги кунда қаерда эканлиги тўғрисидаги маълумотга эга бўлган шахслардан ички ишлар органларига 102; 99 237 12 32; 99 115 36 09 рақамли телефонлар орқали хабар беришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: