9:11 | 21.06.24

                       

Хоразмда 35 ёшли эркак ЙТҲ оқибатида вафот этди

Хоразмда 35 ёшли эркакни уриб юборган ҳайдовчи қидирилмоқда. Жиноятчини топишга ёрдам берган фуқарога 10 млн мукофот пули берилади.

Хоразмда 35 ёшли эркакни машинада уриб юборган ҳайдовчи қидирилмоқда. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 18 июнь куни соат тахминан 01:45 да Урганч-Хонқа автомобиль йўлининг 3-километрида, йўл чеккасида ҳаракатланиб бораётган пиёда, 1989 йилда туғилган Х.Эгамбердиевни номаълум автомашина уриб юборган. Ҳайдовчи биринчи тиббий ёрдам кўрсатмасдан ҳодиса жойидан қочиб кетган. Х.Эгамбердиев эса олган оғир тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган. Хозирги кунда йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ва унга тегишли автомашинани аниқлаш ва ушлашга қаратилган қидирув-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Азиз юртдошлар, агар сиз ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган шахс тўғрисида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, 102; 62 220-40-14; 97-602-02-22; 90-713-08-13 рақамли телефонлар орқали хабар беришингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, жиноятни фош этишда яқиндан ёрдам берган шахс 10 000 000 сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади ва унга тегишли маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: