18:08 | 12.08.24
Хоразмда 5 йигит томонидан зўрланган 13 ёшли қиз фарзандли бўлди.
12 август куни ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида 13 ёшли қиз беш нафар йигит томонидан зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсманı матбуот хизмати Bugun.uz’га иш назоратга олинганини айтди.
Ҳодиса Шовот туманида содир бўлган, 13 ёшли мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб, қиз фарзандни дунёга келтирган. Маълум бўлишича, қизчани 23-мактабдаги 15-16 ёшли беш нафар синфдоши зўрлаган.
Бироқ, кейинчалик маълум бўлишича, беш йигит айбдор, улардан иккитаси 2005 йилда туғилган. Қолган учтаси 9, 10 ва 11-синф ўқувчилари бўлган. Беш кишига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган. Жорий йилнинг 19 июль куни ҳолат юзасидан ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
«Мазкур иш юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ҳозирги кунда Ш.Қ. нинг (қиз бола) соғлиғи назоратда, унга вазият юзасидан ижтимоий-ҳуқуқий кўмак кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: