18:49 | 28.02.24

                       

Хоразмда деҳқончилик учун ёшларга 3 минг гектар ер ажратилди

Хоразмда деҳқончилик учун ёшларга 3 минг гектар ер ажратилди. Маҳаллаларда деҳқончилик қилиш мақсадида ер сўраб келган ёшлар рўйхатлари шакллантирилмоқда.

Ўзбекистондаги энг серунум, сувга бой ерлар эҳтиёжи бор ёшларга берилади. Бу ҳақда Ëшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хоразм вилоятида айни пайтда «Маҳалла еттилиги» таклифи билан ҳар бир туман бўйича ажратиладиган ер контурлари белгиланди. Маҳаллаларда деҳқончилик қилиш мақсадида ер сўраб келган ёшлар рўйхатлари шакллантирилмоқда.   

Маълум қилинишича, бугунги кунда дунё амалиётида 1 гектар ердан камида 25 минг доллар даромад олиш имкони бор.

«Бунинг учун эса албатта, илм керак, ерни тушуниш, деҳқончилик илмини ўқиш керак. Хива тумани мана шу амалиётнинг старт майдонига айланди. Яъни, туманда ёшларга ер бериш билан бирга, уларнинг аграр соҳадаги билимлари ошириляпти», – дейилади хабарда.

Аввалроқ Қашқадарёда 25 минг гектар ер қайта фойдаланишга киритилиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Ғалла бўйича имтиёзли кредитни тўғридан-тўғри фермерга бериш тартиби жорий қилинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: