14:00 | 06.09.24

                       

Хоразмда эркак келинига жинсий алоқа таклиф қилди

Хоразмда келинига жинсий алоқа таклиф қилиб, кўкрагидан ушлаган эркак тўрт суткага қамалди.

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида 1973 йилда туғилган эркак маст ҳолда келинига жинсий алоқа таклиф қилди.

Жабрланувчи 29 август куни қайнотаси унга бозорга бориб уйга харажат қилиб келишини айтганини, электроскутерни бошқариб бозорга кетишганини маълум қилган. Қайнотаси унинг ёнида ўтириб кетаётганида белидан қучоқлаб, кўкрагидан ушлаб, у билан жинсий алоқада бўлишини айтиб, шилқимлик қилганини, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб тушунтириш берган.

Қайнотага нисбатан 4 (тўрт) сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: