20:23 | 10.08.24

                       

Хоразмда эркак маст ҳолатда аёлини пичоқлаб ўлдирди

«Хаммаси шу ичкилигимдан. Икки фарзандим учун кечиринглар». Хоразмда аёлини пичоқлаб ўлдирган эркак 18 йилга қамалди.

Хоразмда эркак аёлини пичоқлаб ўлдирганлиги аниқланди. Бу ҳақда Миллар дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, аёл онасининг уйига аразлаб кетиб қолган. Эркак аёлини уйга қайтармоқчи бўлиб, унинг қизлик уйига борган. Шу вақтда эркак хотини билан жанжаллашган. Жанжал оқибатида эркак аёлини пичоқлаган. Уларни ажратмоқчи бўлган қайнонасини ҳам жароҳатлаган. Кўрсатилган ёрдамларга қарамасдан аёл воқеа жойида ўлган. Онасининг ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа судида кўриб чиқилган.

«Хаммаси шу ичкилигимдан. Кечирим сўрайман. Икки фарзандим учун кечиринглар», — дейди эркак.

Эркак Жиноят кодексининг 97 моддаси (Қасддан одам ўлдириш) ҳамда 25 моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) билан 18 йилга қамалди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: