13:15 | 08.08.24
Хоразмда эркак 100 минг сўм эвазига укасининг хотинига жинсий алоқа таклиф қилди.
Хоразмда келинига шилқимлик қилган 37 ёшли эркак қамалди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.
Қайд этилишича, 1987 йилда туғилган А.М. 2024 йил 28 июль куни соат тунги 23:00ларда келини А.С.ни яшаш уйида, ишқий муносабатда бўлишни таклиф қилиб унга нисбатан шаҳвоний тарзда шилқимлик қилган.
Суд давомида, айбланувчи А.М. келини А.C. ўзи билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини ва уни бегона шахслар билан муносабатда бўлиб юрибди деб ўйлаб, тартибга чақириш мақсадида унинг қўлидан ушлаганлигини, бироқ унга пул эвазига ишқий муносабатда бўлишни таклиф қилмагани, шу жойда чўнтагидан пули тушиб қолганлигини, қилмишидан пушаймон эканлигини, А.C.дан кечирим сўрашини ҳамда ўзига нисбатан жазо тайинлашда енгиллик қилишни сўраб кўрсатма берган.
Жабрланувчи А.C. эса қайнакаси А.М., ўзи билан бирга спиртли ичимлик ичишни ва ўзи билан бўлса рози қилишини айтиб, 100 минг сўм бермоқчи бўлганлигини, шундан кейин ундан қочиб қайнонасининг ётоқхонасига кириб ётганида, ўша ерга ҳам уни таъқиб қилиб кирганлигини, унинг учун номақбул бўлган сўзлар айтиб, қўлларидан ушлаб ҳамда шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаб, унга шаҳвоний тарзда шилқимлик қилганлиги тўғрилигини, оила аъзолари олдида уятга қўйганлиги сабабли уни кечирмаслигини айтган.
Суд хулосасига кўра, ҳуқуқбузар А.М. Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 411-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилган ва унга нисбатан 5 (беш) сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: