19:54 | 14.06.23 1940

Хоразмда фуқаронинг «тинч яшаши учун» пул талаб қилиб келган шахслар қўлга олинди

Ундан 10 000 AҚШ доллари топиб келиши талаб қилинган

Хоразмда фуқаронинг «тинч яшаши учун» пул талаб қилиб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Хоразм вилоятида 2023 йил 9 июн куни 38 ёшли И.У. туман ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра, 36 ёшли М.Б. ва 30 ёшли М.Е.лар унга кўчада тинч юриши учун улар айтган пулларни ўз вақтида бериб боришини, акс ҳолда унга тегишли бўлган мол-мулкига шикаст етказишларини айтиб қўрқитишган. Шу билан бирга, 2022 йил 6 декабрдан 2023 йил феврал ойигача ундан 58 миллион сўм миқдоридаги пул маблағларини олиб келишган.

И.У. жорий йилнинг 6-8 июн кунлари унга қўнғироқ қилиб, 10 000 AҚШ доллари олиб келишини, акс ҳолда уни тинч қўймаслигини, ушбу пулларни олиб келмаган тақдирда, унга тегишли бўлган транспорт воситаларини тортиб олиш билан қўрқитиб келаётганликларини айтиб, Ички ишлар органларига мурожаат қилади.

Мазкур ариза асосида вилоят ИИБ, ТҚХ, ЖҚБ, УЖҚКБ ходимлари томонидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича олиб борилган тезкор тадбир давомида юқорида кўрсатилган шахслар аризачи билан олдиндан келишилган Гурлан тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган «Илхомбой» кафесида учрашиб, ундан талаб қилган 10 000 AҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинади.

Ҳолат юзасидан Гурлан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан М.Б. ва М.Е.ларга нисбатан Жиноят кодекснинг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми «б, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 327
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 364
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 198
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 398
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 304
Ўзбекистонда Central Asian Green University қошида этно-экологик тадқиқотлар маркази ташкил этилади

Ўзбекистонда Central Asian Green University қошида этно-экологик тадқиқотлар маркази ташкил этилади

14:13 | 09.12.23 232