23:15 | 02.07.24

                       

Хоразмда мансабдорларга  жарима қўлланилди

Хоразмда мансабдор шахсларга нисбатан 91 миллион 800 минг сўм жарима қўлланилди.

Хоразмда дарахт кўчатларини парвариш қилмаган мансабдорларга нисбатан 91 миллион 800 минг сўм жарима қўлланилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган назорат тадбирлари давомида мансабдор шахслар томонидан кўчатларни парвариш қилмаслик, суғорилишига эътибор қаратмаслик борасида 27 та ҳолат аниқланган. Уларга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 91 миллион 800 минг сўм маъмурий жарималар белгиланган.

Ҳозирда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтқазилган кўчатлар парваришига бутун республика бўйлаб жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу ҳолатга масъулиятсизлик билан ёндашганлар қонунга кўра жавобгарликка тортилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: