18:49 | 19.08.24
Хоразмда шерни ноқонуний сақлаб келган фуқаро жаримага тортилди.
Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги «Ашхобод» маҳалласида жойлашган бинода шер ноқонуний сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Экология бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейдда қонунбузар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 92-моддасига кўра баённома расмийлаштирилган. У базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари — 1 миллион 700 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.
Таъкидланишича, шер вақтинча сақлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғига топширилган.
Ҳолатга аниқлик киритиш, шер фуқаронинг қўлига қандай тушиб қолганини аниқлаш мақсадида суриштирув бошланган.
Аввалроқ Алишер Усмоновнинг собиқ келини Диёра Усмонова ўғли Икромнинг туғулган кунига шер боласини совға қилган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: