8:21 | 09.08.24

                       

Хоразмлик йигит фуқаронинг 50 млн сўм пулини ўмарди

Хоразмлик йигит фуқаронинг 50 млн пулини ўмарди. Жиноятчи 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Фуқарони алдаб, унинг 50 млн сўм пулларини ўзлаштирган хоразмлик йигит ушланди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятида яшовчи М.О. ариза билан мурожаат қилиб, 50 миллион сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Маъсуллар томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Хоразм вилоятида яшовчи О.М. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган О.М., жабрланувчи М.О.га Telegram’даги «Dreid fruits» канали орқали ёзиб, унга қуритилган меваларни экспорт қилиш учун ҳомийлик қилса, яхши фойда кўриш мумкинлигини, фойдадан ҳар 10 кунда унга 2 фоиз миқдорда пластик картасига пул ташлаб беришини айтган. Жиноятчи уни алдаб, 50 миллион сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олиб, сўнг ўзининг эҳтиёжларига пулларни сарфлаб юборган.

Ҳолат юзасидан К.И.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» билан жиноят иши қўзғатилди.

Маълумотларга кўра, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: